Бугун
34
Ўзбек

«Барса» шу ёзда беш нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин

Футбол
24 август, 22:55
Ушбу футболчиларга бошқа клублардан қизиқиш бор.
«Барса» шу ёзда беш нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин
Фото: Getty Images

«Барселона» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар беш нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда журналист Хосе Алварес хабар берди.

Гап Френки де Йонг, Марк Касадо, Эктор Форт, Алехандро Балде ва Жюл Кунде ҳақида кетмоқда. Уларнинг барчаси шу ёзда клубини ўзгартириши мумкин, беш футболчига ҳам бошқа клублардан қизиқиш бор.

Сўнгги вақтларда де Йонгга «Манчестер Сити» қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Касадонинг эса Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Форт учун «Реал Соседад» ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби даъвогарлик қилмоқда. Балдега «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётган бўлса, Кунде АПЛ клублари радаридан жой олган.

Маълумот ўрнида, «Барселона» Ла Лигадаги янги мавсумни «Элче»га қарши ўйиндаги йирик 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар