«Барселона» яримҳимоячиси Гавининг ўнг тиззасидаги жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, футболчи «Элче»га қарши кечаги учрашувда тиззасига зарба қабул қилган.
«Бугун эрталаб ўтказилган тиббий текширувлар натижасида Гавининг жароҳати оддий кўкариш экани аниқланган. Шу боис испаниялик футболчининг тез орада жамоавий машғулотларга қайтиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Гави «Элче»га қарши (5:0) баҳснинг биринчи бўлими охирида майдонни жароҳат сабаб тарк этишга мажбур бўлганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади