«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон тез орада «Астон Вилла» билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, бирмингҳэмликлар сенегаллик форвард бўйича келишувга яқин. Футболчи аввалроқ «Атлетико» билан музокара ўтказаётгани хабар қилинганди.
Шунга қарамай, «Астон Вилла» Николасга жиддий қизиқмоқда. Жамоа бош мураббийи Унаи Эмерининг ўзи фовардни ўз жамоаси таркибида кўришни истамоқда. Мураббий ва форвард аввалроқ «Вилярреал»да бирга ишлаган.
Ўтган мавсумда Жексон «Бавария» сафида ижара асосида тўп тепди. У мюнхенликлар либосида барча мусобақаларни инобатга олганда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. Ёзда ҳужумчи Сенегал миллий жамоаси таркибида ЖЧ-2026да 4 баҳсда майдонга тушиб, 1 голли узатмани амалга оширди.