Live
1
Ўзбек

«Манчестер Сити» Мармуш трансферида қанча олиши маълум бўлди

Футбол
24 август, 09:05
Мармуш 2025 йил январда «Айнтрахт»дан «Манчестер Сити»га ўтган эди.
«Манчестер Сити» Мармуш трансферида қанча олиши маълум бўлди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш тез орада «Тоттенҳэм» билан шартнома имзолайди.

Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришча, «шаҳарликлар» мисрлик 27 ёшли форварднинг трансферидан тахминан 60 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Келишувда қўшимча бонуслар бўлиши очиқланмаган.

Маълумот учун, Мармуш 2025 йил январда «Айнтрахт»дан «Манчестер Сити»га ўтган эди. Инглиз клуби Омарнинг трансфери учун 75 миллион евро тўлаганди. Шундан бери у жамоа сафида 36 та учрашувда 8 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар