Бугун
25
Ўзбек

«Ман Сити» яримҳимоячиси яқин орада «Нюкасл»га ўтиши мумкин

Футбол
23 август, 23:00
«Шаҳарликлар» билан келишувга эришиш деярли якунланган.
«Ман Сити» яримҳимоячиси яқин орада «Нюкасл»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Нико Гонсалес яқин орада «Нюкасл»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

«Шаҳарликлар» билан келишувга эришиш деярли якунланган, 24 ёшли футболчининг вакиллари билан музокаралар ҳам жадал давом этмоқда. Битим яқин кунларда амалга ошиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 2025 йил бошида «Манчестер Сити» Никони «Порту»дан 60 миллион еврога сотиб олганди. Transfermarkt экспертлари баҳосига кўра, яримҳимоячининг ҳозирги қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Қайд этиш лозим, кеча, 23 август куни Энцо Мареска бошчилигидаги жамоа АПЛ 1-турида «Борнмут» устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалаба қозонди. Нико эса учрашувни тўлиқ захира ўриндиғида ўтказди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар