Бугун
25
Ўзбек

Энрике: «Умид қиламанки, анча яхши ўйнай оламиз»

Футбол
24 август, 00:50
«ПСЖ» бош мураббийи «Ренн»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Энрике: «Умид қиламанки, анча яхши ўйнай оламиз»
Фото: Getty Images
23.08.2026 FT Лига 1 Франция Ренн Ренн 2 : 2 ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Лига 1 доирасидаги «Ренн»га қарши ўйин (2:2)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу ўйин одатдагидан қийинроқ бўлди. Биринчи бўлимда биз назорат қила олмаган вазиятлар юзага келди. Бу жуда қийин эди.

Биз айрим ўзгаришларни амалга оширишга уриндик ва айниқса, ўйин давомида захирадан майдонга тушган беш нафар футболчидан мамнунман. Уларнинг барчаси ўз вазифасини аъло даражада бажарди.

Мухлислар ажойиб. Жамоамиз қандай ўйнамасин, улар доимо бизга ишонч билдиради. Биз уларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз ва яхшироқ ўйнашга умид қиламиз.

Бу бизнинг ишимиз ва умид қиламанки, анча яхши ўйнай оламиз», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради парижликлар расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ренн Ренн
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар