«ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес Лига 1 доирасидаги «Ренн»га қарши учрашувдаги (2:2) дебюти ва жамоанинг дуранги ҳақида фикр билдирди.
«Тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадим. Чунки ич-ичимиздан мавсумни ғалаба билан бошлашни хоҳлагандик. Лекин ғалаба қозона олмасак, ҳеч бўлмаса мағлубиятдан қочишимиз керак.
Ўйин давомида ҳаракатларимизни яхшиладик, энди кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш учун қаттиқ ишлашда давом этишимиз лозим. Бизда аралаш ҳислар қолди, чунки ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.
Мухлисларга нима демоқчиман? Уларнинг қўллаб-қувватлаши учун улкан миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Сизлар бизнинг 12-футболчимизсиз ва биз сизларга кўплаб қувончли лаҳзаларни тақдим этамиз», — дея Торреснинг сўзларини келтиради парижликлар расмий сайти.