«Ливерпул» АПЛда мавсумдаги илк учрашувида сўнгги марта 2012 йилда мағлуб бўлган.
«Қизиллар» «Нюкасл»га қарши учрашув (2:2)да мағлубиятдан қийинчилик билан қутулиб қолди. Жамоа сўнгги дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. Доминик Собослаининг пеналтидан киритган тўпи «Ливерпул»нинг мавсумдаги биринчи ўйинларида мағлубиятсиз ўтказилаётган сериясини 14 та учрашувга етказди.
Эътиборлиси, клуб АПЛда мавсумдаги илк учрашувида сўнгги марта 2012 йилда мағлуб бўлган. Ўшанда «қизиллар» биринчи турда «Вест Бромвич»га 0:3 ҳисобида енгилганди.