Бугун
25
Ўзбек

«Пахтакор» мухлислари тартибсизлиги учун, «Андижон» эса регламент талабини бажармагани учун жазоланди — Тартиб-интизом қўмитаси

Футбол
24 август, 04:10
ЎзПФЛ қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
«Пахтакор» мухлислари тартибсизлиги учун, «Андижон» эса регламент талабини бажармагани учун жазоланди  — Тартиб-интизом қўмитаси
Фото: FC Andijon

2026 йилнинг 19 август санасида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда ушбу санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Пролига, Биринчи лига, U-21 ҳамда U-19 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.

СУПЕРЛИГА


Андижон — Нефтчи

Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Нефтчи» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 50-дақиқасида «Андижон» футбол клуби футболчиси Усмонали Исмоналиев тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг қорин қисмига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Андижон» футбол клуби футболчиси Усмонали Исмоналиевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.

Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Нефтчи» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувининг 53-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби гол киритганидан сўнг «Нефтчи» футбол клуби захира ўриндиғи томонга турли буюмлар ва елим идишлар мухлислар томонидан улоқтирилди, учрашув тугагандан сўнг ҳакамлар бригадаси туннелга кираётган бир вақтда ҳам мухлислар томонидан елим идишлар ва баклажкалар улоқтирилди.

«Нефтчи» футбол клуби футболчилари ҳам туннелга кираётган вақтда Икромжон Алибоев мухлислар билан тортишиб, номақбул сўзлар ишлатиб мухлислар ҳамда хавфсизлик ходимлари билан тортишиши натижасида тартибсизлик келтириб чиқариб, мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлгани ва трибуна ости туннелда аккредитацияси йўқ одамлар борлиги ҳамда тўғридан-тўғри «Нефтчи» футбол клуби футболчиларига эътирозлар билдириб ва номақбул сўзлар ишлатиб ҳоқарат қилган ҳолатлар аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 68-моддасига асосан «Андижон» футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 68-моддасига асосан йўлакчасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Икромжон Алибоевга нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.

Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Нефтчи» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра Суперлига Регламентининг 15.31-бандига асосан учрашув аввалида ва танаффус вақтида майдонни суғориш талаб этилган бўлса-да, «Андижон» футбол клуби Регламент талабини бажармаган ҳолат аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Андижон» футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.

Бухоро — ОКМК

Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Бухоро» — ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида «Бухоро» футбол клуби футболчиси Муҳаммад Йўлдашев рақиб футболчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Бухоро» футбол клуби футболчиси Муҳаммад Йўлдашевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.

Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Бухоро» — ОКМК учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида «Бухоро» футбол клуби гол киритганидан сўнг клуб маскоти ҳам футболчилар билан майдонга чиқиб голни нишинлаган ҳолат аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитаси «Бухоро» футбол клубини огоҳлантирилсин. Мазкур ҳолат яна такрорланганган тақдирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 56-моддасига асосан жарима қўлланилсин.

Насаф — Қўқон-1912

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Насаф» — «Қўқон-1912» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув аввалида “Насаф» футбол клуби учрашув Cоунтдоwннида белгиланган вақтда тоннелга чиқиб келишда кеч қолганлиги, оқибатда учрашув 3 дақиқа кеч бошланганлигига сабаб бўлган ҳолат аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 67-моддасига асосан «Насаф» футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Насаф» — «Қўқон-1912» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув мобайнида «Қўқон-1912» футбол клуби техник директори Мухсин Низомиддинов комиссар ва ёрдамчи ҳакам огоҳлантиришларига қарамай иккинчи бўлим давомида бош мураббий билан биргаликда мунтазам равишда жамоага кўрсатмалар бериб турган ҳолат аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Қўқон-1912» футбол клуби техник директори Мухсин Низомиддиновга нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.

Пахтакор — Бухоро

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Бухоро» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг «Бухоро» футбол клуби футболчилари мухлислар қаршисига борганда «Пахтакор» футбол клуби мухлислари томонидан норозиликлар бошланади ва «Бухоро» футбол клуби футболчиси Шаҳбоз Жўрабековни ҳақорат қилишгани натижасида футболчи мухлислар билан тортишиб тартибсизлик келтириб чиқаргани, оқибатда мухлислар трибуналардан бетон синиқларини улоқтиришган. Учрашув ҳакамлари тоннелга кираётган вақтда ҳам CIP секторлардан ўтирган мухлислар томонидан бир дона баклажка улоқтирилган ҳолат аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 67-моддасига асосан «Пахтакор» футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.

Сурхон — Навбаҳор-Лочинлари

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Сурхон» — «Навбаҳор лочинлари» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг трибуна ости йўлакчасида «Сурхон» футбол клуби директори Нурали Нуруллаев учрашув ҳакамларига ўз норозилигини билдириб эътироз қилгани ва ҳакамларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани, учрашув комиссари уни тинчлантиришга ҳаракат қилган вақтда учрашув комиссарига ҳам номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилган ҳолат аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан йўлакчасида «Сурхон» футбол клуби директори Нурали Нуруллаевга нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Сурхон» — «Навбаҳор лочинлари» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 67-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуров ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган, ҳамда учрашувдан сўнг «Сурхон» футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуров ҳакам қарорига такроран эътирози учун унга иккинчи сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Сурхон» футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуровга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Сурхон» — «Навбаҳор лочинлари» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 84-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Беҳзод Шамсиев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Сурхон» футбол клуби футболчиси Беҳзод Шамсиевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Сурхон» — «Навбаҳор лочинлари» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 61-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Усмонов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Усмоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Сурхон» — «Навбаҳор лочинлари» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 79-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби футболчиси Умар Адхамзода ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби футболчиси Умар Адхамзодага жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Навбаҳор-Лочинлари — Бунёдкор

Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Бунёдкор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 89-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби мураббийи Бобур Зухриддинов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Бунёдкор» футбол клуби мураббийи Бобур Зухриддиновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Насаф — Пахтакор

Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Насаф» — «Пахтакор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 45+5-дақиқасида «Пахтакор» футбол клуби футболчиси Достонбек Хамдамов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан «Пахтакор» футбол клуби футболчиси Достонбек Хамдамовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар