«Реал» яримҳимоячи Тиаго Питарч бўйича «Лилл»дан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, Франция клуби 19 ёшли фтуболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилганди. Клуб «Манчестер Сити»га йўл олаётган Айюб Буаддига ўринбосар сифатида Питарч борасида Мадрид клубига таклиф юборди.
Бироқ «Реал» ёш футболчисини жамоадан қўйиб юбориш ниятида эмас. Питарч яқинда мадридликлар билан янги шартнома имзолаган ва клуб уни келажак учун муҳим футболчилардан бири сифатида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тиаго ўтган мавсумда мадридликларнинг асосий таркибида ўйнаганди. Унга «Фулҳэм» ҳам қизиқиш билдираётганди.
«Реал» «Лилл»нинг Питарч бўйича таклифини рад этди
Футбол
24 август, 05:06
Унга «Фулҳэм» ҳам қизиқиш билдираётганди.
Фото: Getty Images