УЕФА президенти Александер Чеферин FIFA’нинг 2027 йилги сайловларида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Манбага кўра, у FIFA президентлигига қизиқиш билдирмаяпти. Чеферин бор эътиборини УЕФАдаги фаолиятига қаратади.
Маълумот учун, FIFA президенти сайлови 2027 йилнинг март ойига режалаштирилган. Сайловларга Марокаш мезбонлик қилиши кутилмоқда.
Александер 2016 йилнинг сентябр ойидан буён УЕФАни бошқариб келмоқда ва бу лавозимга икки марта қайта сайланган. УЕФА раҳбарлигидан ташқари, Чеферин FIFA вице-президенти лавозимини ҳам эгаллаб турибди.