Бразилия чемпионати доирасида Неймар тўп тепадиган «Сантос» «Мирассол» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда 34 ёшли футболчи ассист амалга оширди. Шу билан бирга, Неймарнинг голсиз серияси кетма-кет 6 та ўйинга етди. У сўнгги голини 26 июл куни «Шапекоэнсе»га қарши баҳсда (2:2) урган эди.
Маълумот ўрнида, Бразилия чемпионатининг ушбу мавсумида «Барселона» ва «ПСЖ» собиқ ҳужумчиси 6 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди. Унинг «Сантос» билан шартномаси 2026 йил декабр ойи охирига қадар амал қилади.
Аввалроқ Неймар футболдаги вақт чўзишга қарши янги қоиданинг илк қурбони бўлгани маълум қилинганди.