Бугун
25
Ўзбек

«МЮ» вакиллари аллақачон Балденинг агенти билан боғланган

Футбол
24 август, 03:00
22 ёшли футболчининг «Барса»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар сўнгги кунларда янада кучайди.
«МЮ» вакиллари аллақачон Балденинг агенти билан боғланган
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балде «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадлари рўйхатида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

22 ёшли футболчининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар сўнгги кунларда янада кучайди. Шу миш-мишлар фонида «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик уни «Элче»га қарши учрашув учун қайдномага киритмади ва футболчига «уйда қолиб, бошини бироз тозалаб олиш»ни маслаҳат берди.

Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» вакиллари эҳтимолий трансфер шартларини билиш учун Балденинг агенти Жорже Мендеш билан аллақачон боғланган.

Ҳозирда Transfermarkt экспертлари испаниялик футболчининг нархини 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Аввалроқ Балде «Барселона»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар