Live
4
Ўзбек

«Реал» Эспини таништирди — у эса аллақачон ғалаба голини уришга эришди

Футбол
23 август, 08:39
21 ёшли ҳужумчи «Реал» сафидаги дебютида «Эспанёл» дарвозасини ишғол этди.
«Реал» Эспини таништирди — у эса аллақачон ғалаба голини уришга эришди
Foto: Getty Images
22.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Эспаньол Эспаньол 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» янги футболчиларини расман таништиришда давом этмоқда. Мадрид клуби якшанба куни ҳужумчи Карлос Эспининг тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбир давомида «Реал» президенти футболчига 19-рақамли футболкани топширди. Шунингдек, Эспига клуб томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Қизиғи, «Реал» футболчини клубдаги дебютидан бир кун ўтиб таништирди. Эспи «Эспанёл»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб, учрашувнинг 90-дақиқасида ғалаба голини урди. «Реал» баҳсда 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Маълумот учун, 21 ёшли Эспининг «Реал» билан шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Ҳужумчи Мадрид клубига «Леванте»дан кўчиб ўтган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эспаньол Эспаньол
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар