Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лига 2-турида «Эспанёл»га қарши баҳсдан сўнг мезбонларнинг ҳакамлик борасидаги эътирозига жавоб қайтарди. «Эспанёл» ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Винисиус Жуниорга ишора қилиб, футболчига нечта рақибга зарба берганидан кейин иккинчи сариқ карточка берилиши ҳақида савол қолдирганди.
«Мен бизга қарши ўйнаган барча жамоалар бошқа клубларга қарши баҳсларда ҳам шундай постлар ёзишини истардим. Уларнинг футболчиси Калатрава қизил карточка олиши керак эди.
Аввало ўзларига ва майдондаги футболчиларига қарашлари керак. Барча ҳужумчилар йиқилади. Бошқаларга қараш жуда осон», — деди Куртуа Mundo Deportivo нашрига.
Эслатиб ўтамиз, «Эспанёл» — «Реал» баҳси мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. «Реал» сафида Жуд Беллингҳэм ва Эспи, мезбонлар таркибида эса Калатрава гол урган.