Live
10
Ўзбек

«Биз ғалабага лойиқ эдик» — Моуринио «Реал»нинг «Эспанёл» устидан эришилган ғалабаси ҳақида

Футбол
23 август, 05:24
«Реал» бош мураббийи Ла Лига 2-турида «Эспанёл» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади.
«Биз ғалабага лойиқ эдик» — Моуринио «Реал»нинг «Эспанёл» устидан эришилган ғалабаси ҳақида
Foto: Getty Images
22.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Эспаньол Эспаньол 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби устози Жозе Моуринио Ла Лига 2-турида «Эспанёл» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, биз ғалабага лойиқ эдик, аммо «Эспанёл» мағлубиятга лойиқ эмасди. Иккинчи бўлимда ўйинни жуда яхши назорат қилдик ва кучли босим уюштирдик, кўп таваккал қилдик. Биз ғалабага лойиқ эдик.

Аммо «Эспанёл» каби ўйнайдиган, шундай ҳимояланадиган ва қарши ҳужумларга шундай чиқадиган, бор кучини бериб, жипс ҳаракат қиладиган жамоага қуруқ қўл билан уйига қайтиш қийин бўлади. Шунга қарамай, биз ғалабамизга лойиқ эдик», — деди Моуринио АS нашрига.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг Ла Лига 1-туридаги «Реал Соседад»га қарши баҳси 26 августга кўчирилган. Мадрид клуби навбатдаги турда 30 август куни «Малага»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эспаньол Эспаньол
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар