Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳсдаги икката голга ҳам Зоран Марушич муаллифлик қилди. У 23-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада дублини расмийлаштирди. 90+8-дақиқада эса Стиве Перица якунй нуқтани қўйиб, «Нефтчи»га муҳим уч очкони тақдим этди.
«Сўғдиёна» 68-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб қолди. Захирадан майдонга тушган Шоҳжаҳон Султонмуродов қизил карточка олиб, учрашувни муддатидан аввал тарк этди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Нефтчи» очколари сонини 45 тага етказиб, иккинчи ўриндаги «Пахтакор» билан фарқни 6 очкога етказди. «Сўғдиёна» эса 24 очко билан 10-ўринда қолди.
Суперлига. 19-тур
Нефтчи - Сўғдиёна 3:0
Голлар: Марушич 23, 60, Перица 90+8
Четлатиш: Шоҳжаҳон Султонмуродов 68
Нефтчи: Ботирали Эргашев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Коффи Куао (Иззатилло Пўлатов, 75), Боян Сигер (Фарруҳ Сайфиев, 87), Иброҳимҳалил Йўлдошев, Асилбек Жумаев (Муҳсинжон Убайдуллаев, 69), Билолхон Тошмирзаев (Хуршид Ғиёсов, 69), Владимир Йовович, Икром Алибоев, Алишер Одилов, Зоран Марушич (Стипе Перица, 87).
Сўғдиёна: Милан Митрович, Зоир Жўрабоев, Абдулазизхон Абдурашидов (Шоҳжаҳон Султонмуродов, 46), Ислом Қобилов, Беҳруз Жуматов, Жамшид Болтабоев (Зенан Займович, 65), Жавоҳир Қаҳрамонов, Оллаберган Каримов, Нодиржон Сойибов, Забиҳилло Ўринбоев (Саидакбар Шарипов, 68), Люпчо Дориев.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади