Аргентиналик мутахассис Хуан Круз Хилл оилавий сабабларга кўра «Нефтчи» мураббийлар штабини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Хуан Круз Хиллга «Нефтчи»даги фаолияти ва жамоамизга қўшган ҳиссаси учун раҳмат айтамиз. Оилавий сабабларга кўра қабул қилинган ушбу қарорни ҳурмат қиламиз ва унга янги фаолиятида, шунингдек, оиласига мустаҳкам соғлик ва омад тилаймиз.
Раҳмат, Хуан Круз Хилл!», — дейилади хабарда. Аввалроқ германиялик мутахассис Ҳанс-Юрген Гёде «Нефтчи»ни тарк этгани маълум қилинганди.