«Манчестер Сити» яримҳимоячи Адам Уортоннинг эҳтимолий трансфери бўйича «Кристал Пелас»га сўров юборди, бироқ рад жавобини олди. Лондон клуби бу ёзда 22 ёшли инглиз футболчисини сотиш ниятида эмас, деб хабар бермоқда The Athletic.
Уортон «Сити»нинг ярим ҳимояни кучайтириш учун номзодлар рўйхатига киритилган бўлиб, у Родри, Бернардо Силва ва Тижани Рейндерс кетганидан кейин қайта қурилмоқда. «Манчестер Сити» аллақачон «Ноттингҳем Форест»дан Эллиот Андерсонни сотиб олган. Шунингдек, клуб «Челси» яримҳимоячиси Энсо Фернандесга ҳам қизиқиш билдирган.
Маълумот учун, Уортон 2024 йилнинг қишида «Блэкберн Роверс»дан «Кристал Пэлас»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. «Кристал Пэлас» Премер-лигада 15-ўринни эгаллаб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди.
Эслтаби ўтамиз, Уортон Англия миллий жамоаси сафида 4 ўйин ўтказди, аммо Томас Тухел жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний рўйхатига киритилмади.