«Рома» яримҳимоячи Ману Коне фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» франциялик 25 ёщли футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган. Клуб Родри ва Тиани Рейндерс йўқотди. Натижада клуб марказий яримҳимояни кучайтириш йўлида Конега эътибор қаратди.
Қайд этилишича, «бўрилар» футболчини тахминан 59 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Аввалроқ унгага «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.
Маълумот учун, Коне сўнгги икки йилдан бери «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Италия чемпионатида 63 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган.