Эрон чемпионатининг 2-турида «Персеполис» клуби ўз майдонида «Истиқлол Хузистон»ни қабул қилди.
Беллашувда теҳронликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев гол урди. 63-дақиқада эса Остон Ўрунов айнан Игорнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.
Эрон чемпионати, 2-тур
Персеполис - Истиқлол Хузистон 4:1
Голлар: Ходабанделу 6, Алипур 20, Сергеев 47, Шаҳрабади 90+3 - Ниёзманд 65 (автогол).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади