Live
2
Ўзбек

«Галатасарой» Сёрлот учун курашга қўшилди

Футбол
19 август, 17:32
Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг айни пайтдаги бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.
«Галатасарой» Сёрлот учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images

«Галатасарой» клуби «Атлетико» ҳужумчиси Александер Сёрлотга қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, футболчи келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Шунингдек, «Нюкасл» клуби норвегиялик 28 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Галатасарой» эса Сёрлот учун «қарғалар» билан рақобатлашишига тўғри келади.

Ўз навбатида «Атлетико» футболчини ўз таркибида сақлаб қолишни истайди.

Ўтган мавсумда Александр Ла Лигада Мадрид жамоаси сафида 35 та учрашувда 13 та гол урган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг айни пайтдаги бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.

Бугунги янгиликлар