Live
1
Ўзбек

«Галатасарой» Сарр учун «Кристал Пэлас»га расмий таклиф юборди

Футбол
19 август, 15:54
Сарр 2024 йил августидан буён «бургутлар» шарафини ҳимоя қилмоқда.
«Галатасарой» Сарр учун «Кристал Пэлас»га расмий таклиф юборди
Фото: Getty Images

«Галатасарой» клуби «Кристал Пэлас» вингери Исмаил Саррни таркибига қўшиб олиш учун расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, сенегаллик 28 ёшли футболчи Туркия клуби билан музокаралар олиб боришга қарши эмас. Бироқ трансфернинг амалга ошиши «Кристал Пэлас»нинг позициясига боғлиқ. Инглиз клуби Саррни жамоа учун муҳим футболчи деб ҳисоблайди ва уни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Сарр 2024 йил августидан буён «бургутлар» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган мавсумда футболчи жамоа сафида барча турнирларда 45 та учрашувда 21 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
Бугунги янгиликлар