«Галатасарой» «Ал Ҳилол»нинг ҳужумчи Виктор Осимҳен бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, «Ал Ҳилол» воситачи орқали туркиялик клубга Осимҳен учун оғзаки равишда 130 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «Галатасарой» ҳозирча 27 ёшли футболчи бўйича музокара олиб боришга тайёр эмас.
Маълумот учун, Осимҳен ўтган мавсумда барча турнирларда 33 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Нигериялик футболчи 2025 йил 31 июл куни «Галатасарой» билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил этиб, Туркия Суперлигаси тарихидаги рекордга айланган.