Туркиялик журналист Бурхон Терзи Германия миллий жамоаси ва «Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлиги сабаб қўлга олинди. Бу ҳақда Halk TV хабар берди.
Манбага кўра, Терзи Мусиалани «Галатасарой»га ўтиши ҳақида ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарларни тарқатган. Натижада журналист полиция бўлимига олиб борилиб, ундан кўрсатма олинган. Маълум қилинишича, бу жараён Терзи спорт жамоатчилигини атайлаб чалғитгани ҳақида футбол мухлислари томонидан қилинган мурожаатлардан сўнг бошланган.
Маълумот учун, Мусиала 2020 йил ёзидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Мюнхен клуби сафида барча турнирларда 231 та ўйин ўтказиб, 69 та гол ва 45 та голли узатма қайд этган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади