«Нефтчи» клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунида навбатдаги келишувни эълон қилди.
Фарғоналиклар Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Абдулла Абдуллаев билан шартнома имзолади.
Аввалроқ у «Навбаҳор» билан шартнома имзолаганди. Бироқ бугун у «лочинлар» билан шартномани бекор қилганди.
«Абдулла Абдуллаев фаолияти давомида ўзининг юқори маҳорати, майдонни яхши кўра олиши, тўп билан ишлашдаги ишончлилиги ва жанговар характери билан ажралиб келган. Унинг тажрибаси ва ярим ҳимоядаги кўп қиррали ўйини жамоамизнинг иккинчи даврадаги муҳим вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.
Янги футболчимиздан «Нефтчи»нинг сариқ-қора либосида муносиб ўйинлар, муҳим ғалабалар ва жамоавий мақсадларимиз сари қўшиладиган катта ҳисса кутиб қоламиз», — дейилади «Нефтчи» хабарида.