Суперлигада ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида амалдаги чемпион «Нефтчи» катта трансферга қўл уриш устида ишламоқда.
Бу мавсум Суперлигада пешқадамлик қилаётган ва Элит Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Фарғона клуби ҳужум чизиғини чемпионат тўпурарларидан бири Анваржон Ҳожимирзаев билан кучайтирмоқчи. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳужумчи билан музокарага киришган, аммо унинг ҳозирча «Динамо»ни тарк этиш ёки этмаслиги номаълум. Ҳожимирзаевнинг Самарқанд клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил якунига қадар белгиланган.
Маълумот учун, Анваржон Суперлига 15-турида «Динамо» - «Нефтчи» (0:0) ўйинида жароҳат олиб, 16-турдаги «Локомотив»га қарши ўйинда майдонга туша олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёзги трансфер ойнаси 8 июлда бошланиб, 10 август куни якунига етади.
«Нефтчи» Анваржон Ҳожимирзаевни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Футбол
9 август, 10:33
Ҳожимирзаевнинг Самарқанд клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил якунига қадар белгиланган.
Фото: Динамо ПФК