«Манчестер Сити» ўртоқлик ўйини доирасида «Атлетико»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда манчестерликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Манчестерликлар сафида голларга Мармуш (дубл) ва Аит-Нури муаллифлик қилган бўлса, Мадрид клубининг ягона голи Домингес номига қайд этилди.
«Шаҳарликлар» сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов баҳсни оилавий сабабларга кўра ўтказиб юборди.
Ўртоқлик ўйини.
9 август, Сеул (Жанубий Корея).
Манчестер Сити — Атлетико 3:1
Голлар: Мармуш 57, 59 (дубл), Аит-Нури 90 — Домингес 43.
Манчестер Сити — Доннарумма, Нунеш, Рейс, Диаш, Гвардиол, Рейндерс, Ковачич, Савинио, Фоден, Семенё, Мармуш.
Атлетико — Облак, Домингес, Ле Норман, Ганцко, Мартинес, Юлманн, Варгас, Коке, Мендоса, Домингес, Лукман.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади