«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа янги мавсумга қандай кайфиятда ёндашаётгани ҳақида гапирди.
«Биз қўрқувсиз ўйнайдиган жамоамиз ва бу менга ёқади. Бундай энергия ҳар доим ҳам бўлавермайди, аммо бизда у доим сақланиб қолмоқда.
Энди янги мавсум бошланмоқда. Ўтган мавсумда бўлган воқеаларни бироз унутиб, барчасини янгидан бошлашимиз керак.
Мен принципларимиз ҳақида гапираётганим йўқ, аммо бизда ғалабага бўлган иштиёқ ва яна ҳаммасини исботлашимиз кераклиги ҳақида тушунча бўлиши лозим. Бизда бу бор.
Ҳозир энг муҳими — барчасини тўғри бажариш. Шунда биз ўз даражамизни cуперкубокда, кейин эса Бундеслига, еврокубоклар ва Германия кубогида намойиш эта оламиз. Бунинг учун тўлиқ диққатни жамлаш талаб этилади.
Ҳар бир янги мавсум фаолиятингиздаги энг яхшисига айланиши мумкин — кайфият айнан шундай бўлиши керак.
Европада ҳам, Германияда ҳам рақибларимиз ғалабага чанқоқ. Уларнинг кўпчилиги ўтган мавсумда ҳеч қандай соврин қўлга киритмади.
Шунинг учун биз ҳам улардаги ғалабага бўлган иштиёқ даражасига мослашишимиз керак. Ўтган мавсумда нима бўлгани энди аҳамиятга эга эмас. Биз барчасини янгидан бошлаяпмиз», — деди Компани.
Аввалроқ «Бавария» ўртоқлик ўйинида «Астон Вилла»ни мағлуб этгани маълум қилинганди.