«Бавария» ҳамда А «Астон Вилла» жамоалари Ҳонгконг шаҳрида ўзаро баҳс олиб борди. Унда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлабки гол 37-дақиқада Ким Мин Жэ томонидан амалга оширилди. 74-дақиқада эса Луис Диас жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Бирмингҳэмликлар 83-дақиқада Жоау Гомешнинг жавоб голи орқали ҳисобдаги фарқни қисқартиришди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар мавсумолди тайёргарлигини Осиёда давом эттирмоқда.
Ўртоқлик ўйини
Бавария – Астон Вилла 2:1
Голлар: Жэ 37, Луис Диас 74 – Гомес 83
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади