«Бавария» янги мавсумда дарвозабонлар позициясида ротация усулидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Bayern & Germany нашри хабарига кўра, Мюнхен клуби Мануел Нойернинг фаолиятини якунлашига олдиндан тайёргарлик кўришни бошлаган.
Манбага кўра, 22 ёшли Йонас Урбиг келаси мавсумда нафақат захира дарвозабони бўлади, балки муҳим учрашувларда ҳам майдонга туширилади. Клуб шу орқали ёш посбонни катта босим ва юқори даражадаги масъулиятга мослаштиришни мақсад қилган.
Қайд этилишича, 40 ёшли Мануел Нойер бу қарорга қарши эмас ва ёш жамоадошини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.
Маълумот учун, Йонас Урбиг 2025 йил бошида «Кёлн»дан «Бавария» сафига қўшилган. Мануел Нойер эса Мюнхен клубида 2011 йилдан буён тўп тепиб келмоқда ва фаолиятини 2027 йил ёзида якунлаши кутилмоқда.