Бугун
11
Ўзбек

Каннаваро: «Ҳеч қаерга қочиб кетганим йўқ, журналистлар орасида жуда кўп нотўғри маълумотлар тарқатиляпти»

Футбол
5 август, 05:55
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи журналистларга мурожаат қилди.
Каннаваро: «Ҳеч қаерга қочиб кетганим йўқ, журналистлар орасида жуда кўп нотўғри маълумотлар тарқатиляпти»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро журналистларга мурожаат қилди.

«Менимча, ҳурмат — энг асосий нарса. Мен сизларни журналист сифатида ҳурмат қиламан ва сизлардан ҳам худди шундай ҳурматни кутиб қоламан.

Чунки мен бу ерда тиним билмасдан ишлаяпман, футболчиларга ёрдам беришни истаяпман. Шунга қарамасдан, журналистлар орасида жуда кўп нотўғри маълумотлар тарқатиляпти.

Энг кўп гапираётган журналистлар матбуот анжуманига келишга ўзида куч топа олмаган. Сабаби, камера олдида ўтириб олиб, гапириш жуда ҳам осон. Лекин бу ерда ўша саволларни ўзимга бериш — ҳаммага ҳам эмас.

Мен ҳеч қаерга қочиб кетганим йўқ. Жаҳон чемпионатида охиригача миллий жамоа билан бўлдим. 4 ой давомида жамоа билан бирга ишладик, йиғинлар ўтказдик.

Шу сабаб, ҳазил тариқасида айтадиган бўлсам, турмуш ўртоғим ҳам бундан шикоят қилди (кулади). Шунинг учун ҳам ҳеч бўлмаганда 1 ой уйда бўлишим ҳам керак эди.

Матбуот анжумани чўзилиб кетгани учун узр сўрайман. Ўйлайманки, ҳамма саволларга жавоб бердим. Яна савол ёки таклифларингиз бўлса, ЎФАга мурожаат қилишингиз мумкин.

Сўзим сўнгида ўзаро ҳурматда бўлишни яна бир бор сўраб қолган бўлардим. Ҳаммага раҳмат!», — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.

Аввалроқ Каннаваро миллий жамоани ёшартиришни бошлаши ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар