Live
2
Ўзбек

Элит ОЧЛ, саралаш босқичи. «Пахтакор»нинг «Ал Ҳусайн»га қарши баҳсини жанубий кореялик ҳакамлар бошқаради

Футбол
5 август, 07:20
Учрашув 11 август куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
Элит ОЧЛ, саралаш босқичи. «Пахтакор»нинг «Ал Ҳусайн»га қарши баҳсини жанубий кореялик ҳакамлар бошқаради
Фото: ЎзПФЛ

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси 11 август куни Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси саралаш босқичи доирасида Иорданиянинг «Ал Ҳусайн» клубини қабул қилади.

Ушбу беллашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Элит ОЧЛ. Саралаш босқичи
ПАХТАКОР (ЎЗБЕКИСТОН) – АЛ ҲУСАЙН (ИОРДАНИЯ)
11 август, Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Бош ҳакам:
Ким Воосунг (Корея Республикаси);
Ёрдамчи ҳакамлар: Жанг Жонгпил, Чеон Жинҳее (иккаласи ҳам Корея Республикаси);
Тўртинчи расмий: Чае Сангҳеоп (Корея Республикаси);
Ҳакамлар назоратчиси: Ҳакан Аназ (Австралия);
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Аввалроқ Айман Ҳусайн «Пахтакор» футболчиси сифатида таништирилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
Бугунги янгиликлар