Бугун
11
Ўзбек

Каннаваро: «Машариповни аввалги ҳолатига қараб мундиалга олиб боришга қарор қилган ягона аҳмоқ мураббий бўлсам керак»

Футбол
5 август, 06:25
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Машарипов атрофидаги вазият ҳақида гапириб ўтди.
Каннаваро: «Машариповни аввалги ҳолатига қараб мундиалга олиб боришга қарор қилган ягона аҳмоқ мураббий бўлсам керак»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро футболчи Жалолиддин Машарипов атрофидаги вазият ҳақида гапириб ўтди.

«Мен Машариповни мундиалдан олдинги ҳолатига қараб, уни жаҳон чемпионатига олиб боришга қарор қилган ягона аҳмоқ мураббий бўлсам керак.

Чунки биз унинг қандай футболчи эканини, жамоага қандай таъсир ўтказа олишини ва ундан олдинги хизматларини ҳисобга олган ҳолатда таркибга жалб этгандик. Унга қўлимиздан келганча ёрдам беришга уриндик.

Мен у билан Дубайда, Римда кўришдим. Операция бўйича ҳам барча малакали мутахассисларни жалб қилдик. Лекин унинг асосий муаммоси биз ўйлаган ва эътибор қаратган тиззаси эмас, балки бел қисми билан боғлиқ эди.

Айнан шу муаммо унинг жаҳон чемпионатида қатнашишига йўл қўймади. Тошкентдаги ўйинидан кейин ҳам унинг тиззаси бўйича фарқ борлиги сезилди. Шу сабабдан биз уни яна тиббий кўрикдан ўтиши учун Дубайга юборгандик», — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.

Аввалроқ Каннаваро журналистларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

60+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар