Бугун
11
Ўзбек

Каннаваро: «Маошим 4 миллион евро эмас»

Футбол
5 август, 04:11
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи ўз маоши ва мураббийлар штаби ҳақида очиқ гапирди.
Каннаваро: «Маошим 4 миллион евро эмас»
Foto: O'FA

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида ўзининг маоши ҳақидаги тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, оммавий ахборот воситаларида тилга олинаётган рақамлар ҳақиқатга мос эмас.

«Менинг маошим 4 миллион евро эмас. Ҳатто мураббийлар штабидаги айрим мутахассисларнинг маошини ўз чўнтагимдан тўлайман. Ёрдамчи мураббийим Роландо Бянки эса умуман текинга ишлаш учун келган», — деди Каннаваро.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида K гуруҳидан жой олган эди. Миллий жамоа Португалия, Конго ДР ва Колумбияга қарши баҳсларда мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар