Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Селта Виго» ва «Манчестер Юнайтед» Алтай Байиндир трансфери бўйича келишувга эришди.
Битимга кўра, 28 ёшли дарвозабон «Селта»га ижара асосида йўл олади. Шартномада 4 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд бўлиб, якуний сумма футболчининг ўйинлар сонига қараб ўзгариши мумкин.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» Байиндирга тиббий кўрикдан ўтиш ва янги клуби билан шартнома имзолаш учун рухсат берган.
Маълумот учун, Алтай Байиндир 2023 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» сафида ҳаракат қилиб келаётганди.