Бугун
11
Ўзбек

Каннаваро: «Алиқулов режаларимни ўзгартириб юборди»

Футбол
5 август, 05:00
Ўзбекистон бош мураббийи мундиалда 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлганини айтди.
Каннаваро: «Алиқулов режаларимни ўзгартириб юборди»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатида 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлганини айтиб ўтди.

«Очиғини айтсам, Алиқулов менинг мундиал олдидан ўйлаб қўйган режаларимни ўзгартириб юборди. Унинг жароҳати сабаб тактик ўзгартиришга қўл урмасликка қарор қилдим.

Мен шу пайтгача фақатгина «Удинезе»да 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнаганман. Қолган барча ишлаган жамоамда асосан 2 нафар марказий ҳимоячи майдонга тушарди.

Асосий тактик схемам 4-3-3 кўринишида бўлган. Бизда 4 ҳимоячи билан ўйнаш ҳужумдаги имкониятларимизни ҳам оширади.

Шунингдек, Осиёда ҳам Португалия ёки Колумбия даражасидаги жамоалар йўқ. Шундай экан, фалсафий қарашларимизни ривожлантирган ҳолда шу йўсинда давом этишиимиз керак.

Сентябр ойида барча ёш тоифасидаги мураббийлар билан учрашишни режа қилганман. Сабаби, футболчиларимизга болалигиданоқ қандай футбол ўйнаш кераклигини тушунтириб бориш муҳим», — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.

Аввалроқ Каннаваро мундиалда барча дарвозабонларга имкон беришни истагани ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар