Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро таркибда ёшартириш ишлари бошланиши ҳақида гапириб ўтди.
«Бундан кейин футболчиларни олдинги хизматлари учун таркибга киритмайман. Бу мен учун ўзига хос дарс бўлди.
Масалан, мен жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги хизматлари учун кўплаб футболчиларни олиб кетишга қарор қилгандим. Энди миллий жамоани ёшартиришни бошлаймиз.
Олдинлари миллий жамоада 22-23 нафар футболчи танлаб олинарди ва ўша таркиб билан йиғин ўтказиларди. Бошқа футболчиларда эса миллий жамоада тўп тепиш учун деярли имкон бўлмаган.
Шунга қарамай, менинг қарашларим бошқача. Мен барчага имконият бераман, ҳатто у 17 ёшда бўлса ҳам», — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.
Аввалроқ Каннаваро Алиқулов режаларини ўзгартириб юборгани ҳақида гапириб ўтганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади