Бугун
11
Ўзбек

«Байер» Мигел Гутиеррес трансферини эълон қилди

Футбол
5 август, 07:00
25 ёшли испаниялик футболчи Леверкузен клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.
«Байер» Мигел Гутиеррес трансферини эълон қилди
Фото: Bayer Leverkusen

«Байер» «Наполи» ҳимоячиси Мигел Гутиеррес трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

25 ёшли испаниялик футболчи Леверкузен клуби билан 2031 йил 30 июнга қадар амал қиладиган шартнома имзолади.

«Сўнгги йилларда бу клуб менда катта таассурот қолдирди. «Байер» Италияда ҳам, туғилиб ўсган Испаниямда ҳам катта обрўга эга.

Бундеслига ҳақида кўп эшитганман, ўйинларни томоша қилганман ва Германия стадионларидаги муҳитни ҳис қилишни интиқлик билан кутяпман», — деди Гутиеррес.

Маълумот ўрнида, «Реал» тарбияланувчиси бўлган футболчи 2025 йил ёзда «Жирона»дан «Наполи»га кўчиб ўтганди. Ўтган мавсумда у неаполликлар сафида барча мусобақаларда 36 та учрашув ўтказиб, 1 гол урди ва 1 ассист амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
  • Наполи Наполи
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар