«Галатасарой» «Наполи» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйнени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабарига кўра, Истанбул клуби белгиялик футболчига жозибадор молиявий шартларга эга икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Шунингдек, «Галатасарой» яқин кунларда трансфер бўйича «Наполи»га ҳам расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Кевин Де Брюйненинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.