«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The i Paper нашри хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, нидерландиялик 25 ёшли форвардга А Сериянинг икки клуби — «Комо» ва «Рома» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Футболчининг ўзи ҳам А Серияга қайтишга тайёр. У инглиз клубидаги фаолиятидан мамнун эмас.
Маълумот учун, Зиркзее 2024 йилнинг ёзидан бери «Манчетер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт давомида 75 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган.