Live
4
Ўзбек

Буффон Италия миллий жамоаси бош мураббийлигига муносиб номзодни айтди

Футбол
2 август, 11:22
Аввалроқ Роберто Манчинининг Италия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Буффон Италия миллий жамоаси бош мураббийлигига муносиб номзодни айтди
Фото: Getty Images

«Ювентус» афсонавий собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон Антонио Конте Италия миллий жамоаси бош мураббийлиги учун энг яхши вариант эканини айтди.

«Асосий мақсад — тўрт йилдан кейинги жаҳон чемпионатига йўл олиш. Шундан келиб чиқиб, мен Контени танлаган бўлардим. Лекин қарор қабул қилишда жасорат кўрсатиш ва уларни ҳаммага, жумладан ОАВга етказа билиш керак. Биринчи ўринда лойиҳанинг аниқ режаси, иккинчи ўринда эса идеал номзод туриши керак», — дейди Буффон.

Аввалроқ Роберто Манчинининг Италия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Маълумот учун, Манчини аввал ҳам 2018 йилдан 2023 йилгача Италияни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа Европа чемпиони ва Миллатлар лигасининг икки карра бронза медали соҳиби бўлишган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
Бугунги янгиликлар