Live
5
Ўзбек

«Сан Сиро»даги трибуналардан бири Барези шарафига қайта номланиши мумкин

Футбол
2 август, 11:00
Клуб президенти бу режани қўллаб-қувватламоқда.
«Сан Сиро»даги трибуналардан бири Барези шарафига қайта номланиши мумкин
Фото: Getty Images

«Милан»нинг марҳум афсонавий собиқ сардори Франко Барези шарафига «Сан Сиро»даги машҳур трибуналардан бирини қайта номлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда derbyderbyderby.it хабар берди.

Гап «россонери» мухлислари ҳаракатининг энг радикал қисми жойлашадиган Curva Sud трибунаси ҳақида кетмоқда. «Милан» президенти Жерри Кардинале Барезининг вафотидан чуқур изтиробга тушган ва бу режани қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек, у собиқ сардорнинг дафн маросимида иштирок этишни режалаштирган. Миланликлар собиқ форварди Златан Ибраҳимовичнинг маросимда қатнашиши эса ҳозирча тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Франко Барези 1978 йилдан 1997 йилгача «Милан» шарафини ҳимоя қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар