Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» таркибини «Милан» ҳимоячиси билан кучайтириши мумкин

Футбол
1 август, 05:03
Англия клуби марказий ҳимоячи Фикайо Томорига қизиқиш билдирмоқда.
«Ливерпул» таркибини «Милан» ҳимоячиси билан кучайтириши мумкин
Фото: Getty Images

Бу ҳақда TuttoJuve хабар бермоқда.

«Ливерпул» «Милан» марказий ҳимоячиси Фикайо Томори хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби 28 ёшли футболчининг трансфери бўйича «россонери» билан дастлабки музокараларни бошлади.

Манба маълумотига кўра, ҳозирча музокаралар дастлабки босқичда. «Ливерпул»нинг мақсади расмий таклиф беришдан олдин трансфернинг харажатлари ва имкониятларини тўлиқ баҳолаш ҳисобланади.

Маълумот учун, Томори ўтган мавсумда барча мусобақаларни инобатга олганда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 голли узатма етказиб берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 17 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар