Live
1
Ўзбек

Ферран билан янги шартнома имзолаган тақдирда «Барселона» «Сити»га 8 млн евро тўлаб беришга мажбур бўлади

Футбол
2 август, 04:23
Каталонияликлар учун қўшимча чиқим пайдо бўлди.
Ферран билан янги шартнома имзолаган тақдирда «Барселона» «Сити»га 8 млн евро тўлаб беришга мажбур бўлади
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчи Ферран Торрес билан шартномани узайтирмоқчи бўлса, «Манчестер Сити»га 8 миллион евро тўлаши керак бўлади. Журналист Маттео Мореттонинг Marca нашрига хабар беришича, бундай банд 2022 йил январь ойида футболчининг трансфери чоғида каталонияликлар ва «Сити» ўртасидаги шартномада қайд этилган.

Торреснинг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади, «Барселона» эса бир неча ойдан бери уни узайтириш бўйича фаоллик кўрсатмаяпти. Ҳозирда ҳужумчи клуб учун устувор вазифа эмаслигини англаб турибди.

Манбага кўра, Торрес кейинги мавсумда шартномасини узайтирмасдан «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ «ПСЖ»нинг қизиқиши вазиятни ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Парижликлар билан музокаралар келаси ҳафта ўтказилиши кутилмоқда. Ферран Торрес Испанияни тарк этишга тайёр, чунки у ўзини Каталонияда етарлича баҳоланмаган деб ҳис қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар