Live
1
Ўзбек

«Астон Вилла» ҳимоячиси «Арсенал»га ўтишни истайди

Футбол
2 август, 04:44
Англия миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Эзри Конса фаолиятини лондонликлар сафида давом эттирмоқчи.
«Астон Вилла» ҳимоячиси «Арсенал»га ўтишни истайди
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

«Арсенал» ва «Ливерпул» клублари «Астон Вилла» ҳимоячиси Эзри Консани ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, 28 ёшли англиялик футболчининг ўзи фаолиятини «Арсенал»да давом эттиришни истайди. Шу билан бирга, «Вилла» талаб қилаётган тахминан 70 миллион евро нарх лондонликларга тўғри келмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Конса 2019 йилнинг июлидан буён «Астон Вилла» сафида тўп тепмоқда, унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда футболчи 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Англия миллий жамоаси ҳимоячисининг актуал трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Арсенал Арсенал
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар