«Манчестер Сити» «Челси» вингери Педру Нетуни трансфер қилиш бўйича расмий таклиф тайёрламоқда.
Тhe Sun хабарига кўра, Лондон клуби 26 ёшли португалиялик футболчини 70 миллион фунт стерлинг (тахминан 82 миллион евро)га баҳоламоқда.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» ушбу трансфер учун «Милан» билан рақобатлашмоқда. Италия гранди Рафаел Леаунинг келажаги ноаниқ бўлгани сабабли Нетуни унинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
«Манчестер Сити»нинг қизиқиши бош мураббий Энцо Маресканинг истаги билан боғлиқ. Италиялик мутахассис аввалроқ «Челси»да ишлаган ва ўша даврда Педру Нету билан бирга фаолият юритган.
Маълумот учун, Педру Нету ўтган мавсум барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Челси» билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt футболчини 60 миллион еврога баҳолайди.