Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Суперлиганинг июл ойидаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, беш нафар футболчи ушбу ғолиблик учун кураш олиб боради.
«Пахтакор» вингери Башар Ресан ушбу ойда 3 ўйинда майдонга тушган ва 3 марта шерикларининг голларига ассистентлик қилган.
«Динамо» ҳужумчиси Анвар Хожимирзаев 3 баҳсда 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган бўлса, «Насаф» фоврарди Бобур Абдухолиқов 3 учрашувда 3 та гол уришга эришган.
Шунингдек, ОКМК вакили Асадбек Собиржонов 3 ўйинда 3 гол ва 1 ассист муаллифи бўлган. «Нефтчи» ҳимоячиси Анвар Ғофуров эса 3 беллашувда 2 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган.
Аввалроқ Суперлигада июл ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 нафар номзод эълон қилинганди.

Фото: ЎзПФЛ