Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) Суперлиганинг июл ойидаги энг яхши мураббийи соврини учун номзодлар рўйхатини маълум қилди. Ўтган ой жамоаларини муваффақиятли бошқарган тўрт нафар мутахассис ушбу соврин учун кураш олиб боради.
Номзодлар орасидан ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов жой олди. Унинг жамоаси июл ойида ўтказган 3 учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 та гол урди ва 4 та гол ўтказиб юборди.
«Нефтчи» устози Ислом Исмоилов ҳам номзодлар сафидан ўрин олди. Фарғоналиклар ой давомида 3 та баҳсда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, рақиблар дарвозасини 8 бор ишғол қилди ҳамда ўз дарвозасидан 3 та гол олиб чиқди.
Шунингдек, «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов июл ойини 100 фоизлик натижа билан якунлади. Самарқандликлар 3 учрашувнинг барчасида зафар қучиб, 7 та гол урди ва 4 та гол ўтказди.
Рўйхатдан «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам жой олди. Қаршиликлар июль ойида 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, 5 та гол урди ҳамда атиги 2 та гол ўтказиб юборди.
Миржалол Қосимов (ОКМК) — 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар нисбати 9:4.
Ислом Исмоилов (Нефтчи) — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати 8:3.
Вадим Абрамов (Динамо) — 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар нисбати 7:4.
Рўзиқул Бердиев (Насаф) — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати 5:2.
