Live
3
Ўзбек

«Рубин» Ўрозовни «Динамо»дан 100 минг евро эвазига ижара асосида ўз сафига қўшиб олади — манба

Футбол
30 июл, 02:10
Шартномада футболчини 700 минг евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
«Рубин» Ўрозовни «Динамо»дан 100 минг евро эвазига ижара асосида ўз сафига қўшиб олади — манба
Фото: FC Dinamo

Ўзбекистон миллий жамоаси ва Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов «Рубин»га кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда журналист Иван Карпов хабар берди.

Қозон клуби 22 ёшли футболчини мавсум охирига қадар «Динамо»дан 100 минг евро эвазига ижара асосида ўз сафига қўшиб олади. Шунингдек, шартномада футболчини 700 минг евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи бугун, 30 июл куни кечаси тиббий кўрикдан ўтиш учун Қозон шаҳрига йўл олади. Аввалроқ Абрамов Ўрозов масаласида қандай келишувга эришилишини кутаётгани ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
  • Рубин Рубин
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар